Инсон манфаатлари – олий қадрият!
Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг туман,шаҳар филиал ходимлари билан биргаликда «Кадастр аҳоли манфаатлари йўлида» тамойили асосида кадастр билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан мунтазам равишда «Маҳаллабай», «Хонадонбай» ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Узун тумани филиали ходимлари томонидан туманнинг Қарашиқ, Янгийўл, Дўслик, Файзова, ва Янгиҳаёт маҳаллаларидан келган мурожаатлар қонуний тартибда ўрганиб чиқилиб ваколат доирасидаги мурожаатлар ижобий ҳал этилган.
Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти
Ахборот хизмати.