Самарқандда Gentra мактаб болаларидан бирини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Ижтимоий тармоқларда автомобиль болани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган лавҳа тарқалди. Самарқанд вилояти ЙҲХБ ҳолатга аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 18 декабрь куни соат 17: 25 лар атрофида Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7- синф ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган қора рангли “Жентра” русумли давлат рақам белгиси 30 О 641 АБ транспорт воситаси уриб юбориб ЙТҲ содир этиб воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилиб, ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан пиёдаларга йўл берган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”,–дейилади хабарда.