Сурхондарёда 2023 йил давомида 2218 нафар жисмони ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазолари қўлланилган.

Вилоятимизда ерларнинг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш юзасидан самарали ишлар олиб борилди. Бу соҳадаги ғайриқонуний ҳолатларга қарши қатъий назорат ўрнатилган. 2023 йил давомида амалга оширилган ер назорат тадбирлари чоғида ер ва кадастр соҳасидаги ҳуқуқбузарликларда
миллий қонунчилигимизнинг қайси нормалари кўпроқ бузилиши аниқланган?
Якунланган йилнинг ўтган даврида назоратчиларимиз ер ва кадастр соҳасига оид 2 минг 222 та ер қонун бузилиш ҳолатларини аниқлашди,

  • Дуч келинган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг энг кўпи яъни 1006 таси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
    ўз вақтида мурожаат этмаслик сабабли келиб чиққан.
    568 тасида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш,
    162 тасида ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш,
    21 тасида чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланган.
    432 ҳуқуқбузар ўзбошимча эгаллаган ерларда қурилиш ишларини амалга оширган бўлса,
    29 таси суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган.
    Мутахассислар вилоятда ер билан боғлиқ қонун бузилишларни назорат қилиш баробарида умуммиллий бойликни ўзбошимча эгалламаслик ва мақсадсиз фойдаланмаслик, тегишли ҳужжатларсиз қурилиш ишларини амалга оширмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб боришди. Ўтган йил вилоятда ер муносабатлари билан боғлиқ қонун бузилишлар юзасидан 2218 нафар юридик
    ва жисмоний шахсга маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилган.

Муҳим эслатма! Шу ўринда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан ер ва сув ресурсларидан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланиш, уни асраб авайлаш, келажак авлод учун бус-бутун сақлаш, ер
қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймасликларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
Зеро, қоунунга кўра ер қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган жисмоний ва юридик шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan