Ҳудудларда ходимларга коррупциянинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиришга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармалари коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассислари Ш.Максумов ва Ў.Хамраевлар, Инсон ресурсларини бошқариш бошқариш бўйича бош мутахассис Ш.Худоймуродов ҳамда Шеробод туман бўлим ва филиал раҳбарлари, кадастр муҳандислари, топографлар, инспекторлар билан соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга йўналтирилган умумий профилактика тадбир ўтказилди.

Ходимларининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини ошириш мақсад қилинган тадбирда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кераклиги масъуллар томонидан таъкидланиб, ерларни ноқонуний савдоси билан шуғулланишни ўзига касб қилиб олган турли нопок шахсларнинг найрангига учмаслик айтиб ўтилди.

Шунингдек, ходимларга “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш” тўғрисидаги қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти
Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan