Юқори рейтингга эга тадбиркорлар рағбатлантирилади

2024 йилдан эътиборан солиқ солиш тартибига киритилган ўзгартишлар, жорий йилги солиқ ставкалари, муддати тугаётган ва амалиётга татбиқ этилаётган солиқ имтиёзларининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Денов ҳамда Олтинсой туман солиқ инспекцияларида вилоят солиқ бошқармаси мутахассислари иштирокида семинарлар ўтказилди.

Бевосита мулоқотлар давомида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тўғрисида тушунтиришлар берилди. Таъкидланганидек, рейтингнинг асосий мақсади – тадбиркорларни ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган меъёрлар бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга ундашдир. Рейтинг бўйича 23 та мезон белгиланган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти умумий, балларни камайтирувчи ва қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар асосида баҳолаб борилади.

Семинар давомида юқори рейтингга эга тадбиркорларни рағбатлантиришни назарда тутувчи солиқ имтиёзлари ва қўшимча преференциялар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, солиқ мутахассислари савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ҳам бўлиб, тадбиркорларни солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништиришди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan