Ўзбекистон 2 ойда қиймати 8,9 млн АҚШ долларлик чой импорт қилди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 8,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 548 тонна чой импорт қилган.
Чой импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 178,5 тоннага камайган.

Ўзбекистон 2 ойда 15 та давлатдан чой харид қилган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп чой импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 5 446 тонна;
— Эрон – 285 тонна;
— Кения – 275 тонна;
— Хиндистон – 165 тонна;
— Қозоғистон – 88,9 тонна. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan