Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўлида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса судьяларнинг мустақилигини таъминлаш натижасида амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини тўлақонли таъминланиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашга хизмат қилаётир.
Сайёр қабулда 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Сайёр қабул жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, шундан 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш материали кўриб чиқилиб, маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатилди. 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Жазонинг самарадорлиги жазонинг роли ва моҳиятини қанчалик тўғри тушунишга боғлиқдир. Ўтказилган сайёр қабулда 10 нафар пробация назорати остида жазони ўтаётган, тайинланган жазо учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланалиб, улар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси Ш.Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan