Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан сайёр қабул бўлиб ўтди

Шўрчи туманидаги “Ёшғайрат” мафалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айниқса, фуқароларнинг мурожаатларини жойларда чиқиш ўрганиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш, ечимини топмаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш орқали ҳам уларнинг муаммолари ўз ечимини топмоқда.


Ана шундай сайёр қабуллардан бири Шўрчи туманидаги “Ёшғайрат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил қилинди. Иштирок этган 35 нафар фуқароларнинг 12 нафари суд-ҳуқуқ масалалар юзасидан мурожаат қилиб, шундан 11 таси қаноатлантирилди, 1 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.


Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси Ш.А.Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan