Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Билиб билмай боши берк кўчага кириб қолган, жиноят содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик тамойиллари кенг қўлланилиб, маҳкумларнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши фикримизнинг яққол исботидир.
Шўрчи туманидаги ИИБ пробация назорати остида жазони ўтаётган маҳкумлар иштирокида жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан 12 нафар маҳкумлар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилгани учун жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлсалар, жазони ўташ тартибини бузган 2 нафар маҳкумларнинг жазолари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди, 1 нафар маҳкумга нисбатан эса қидирув эълон қилинди.
Бундан ташқари, жазони ўтаётган маҳкумларга жазони ўташ тартиб тамойиллари тушунтирилиб, жазонинг мақсади маҳкумни нафақат тарбиялаш, балки бошқа шахслар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, шу билан бирга маҳкум ва бошқа шахсларни қонунга риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судиининг судьяси Ш.А.Қодиров