Ўзбекистонда асосий ставкани ўзгартирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди

Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, aсосий ставка давлат ва тижорат банкларидан кредит олиш, омонат жойлаштириш фоизларини белгилаш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Яъни банклар Марказий банк белгилаган асосий ставкадан келиб чиққан ҳолда кредит ва депозит фоизларини белгилайди.

Ўзбекистонда асосий ставка 2023 йилнинг март ойидан бери ўзгаришсиз, 14 фоизлик кўрсаткичда сақланиб келмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan