Путин салкам ярим аср деганда илк бор Шимолий Кореяга борди (видео)

Ташрифнинг расмий қисми 19 июнь куни тушда Путин ва Ким Чен Иннинг учрашув маросими билан бошланади. Анъанага кўра, Россия ва КХДР мадҳиялари янграйди, фахрий қоровул саф тортади, давлат раҳбарларига икки давлат делегациялари таништирилади.

Кейин қароргоҳда Россия—Корея музокаралари бошланади.

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бутун тарихи давомида бу Путиннинг Пхеньянга 2000 йилдан кейинги биринчи ташрифи ҳисобланади. 

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ташриф дастурида жуда қизғин, музокаралар, энг муҳими, Путин ва Ким Чен Ин ўртасида норасмий яккама-якка мулоқот кўзда тутилганини айтди. 

“Айтганча, етакчилар ўртасидаги норасмий мулоқотга кўп вақт ажратилади, чунки делегацияларнинг айрим аъзолари иштирок этиши мумкин бўлган ушбу музокаралар давомида энг муҳим, энг нозик масалалар муҳокама қилинади”, — деди Ушаков. 

Энг муҳим ҳужжатлардан бири бу Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги янги шартномадир. Битим Россия ва Шимолий Корея ўртасида 1961, 2000 ва 2001 йилларда имзоланган фундаментал ҳужжатлар ўрнини эгаллайди.

Ушаковнинг сўзларига кўра, янги шартнома “дунё ва минтақадаги геосиёсий вазиятнинг чуқур эволюцияси, шунингдек, сўнгги пайтларда икки томонлама муносабатларда юз берган сифатли ўзгаришлари билан белгиланади. Бу табиий равишда халқаро ҳуқуқнинг барча фундаментал тамойилларига мос келади, ҳеч қандай қарама-қаршилик характерига эга бўлмайди, ҳеч бир давлатга қарши қаратилмайди, балки Шимолий-Шарқий Осиё минтақасида янада барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлади. Шартнома имзоланса, у келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб беради ва у, табиийки, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида халқаро сиёсат, иқтисодиёт, барча йўналишлар бўйича муносабатлар, жумладан хавфсизлик масалаларини ҳисобга олади”, — деган у.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan