Тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «БРИГҲТЛЙ МEГА WАТEР» масъулият чекланган жамияти 2017 йилда ўз фаолиятини бошлаганди.
Дастлаб, 10 турдаги салқин ичимликлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугунга келиб корхонада 30 турга яқин салқин ичимликлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннани ташкил этади.
Эътиборли томони бу ерда ишлаб чиқарилаётган салқин ичимликларга ички бозорда талаб тобора ортиб бормоқда.
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ходимлари мазкур корхонада бўлишиб, тадбиркорларга баҳолаш мезонлари, барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эришишда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг аҳамияти, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларга қўлланиладиган имтиёзлар ва енгилликлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
Маълумот учун айтиш керакки, Сурхондарёда ҳар бир тадбиркорлик субъектига бириктирилган солиқ ходимлари корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилиш баробарида уларнинг барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эришишларга ҳам яқиндан кўмаклашмоқдалар.