КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТНИ ИЗДАН ЧИҚАРАДИ

Мамлакат ва жамият равнақига раҳна солувчи иллатлардан бири бу, шубҳасиз коррупциядир.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупция ҳолатларининг олдини олиш, имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Олтинсой, Шўрчи ва Сариосиё туманлари солиқ инспекциялари ходимлари иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашувлар ҳам коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланди.

Унда тизимда кузатилган салбий ҳолатлар бирма-бир таҳлил қилиниб, ҳар бир ходим энг аввало одоб-ахлоқ ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз вазифасини сидқидилдан бажариши, порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатлардан йироқ бўлиши кераклиги тушунтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan