Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистондан кимлар қатнашиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидов Халқаро шахмат Олимпиадаси баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Chess.com” хабар берди.

Нуфузли мусобақада 3500 нафарга яқин шахматчи ғолиблик учун курашади. Ўзбекистон жамоаси турнирда амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада ҳам айнан мана шу таркиб баҳсларда қатнашганди.

Маълумот учун, шахмат Олимпиадаси тарихда 45-маротаба ташкил этилмоқда. Бу йилги баҳсларга Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилади. Ўйинлар 10-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan