Сурхондарёда тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар давом этмоқда

Мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан амалга оширилаётган  кўплаб  истиқболли  лойиҳалар ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, юртимиз экспорт имкониятларини кенгайтиришнинг янги истиқболларини очиб бермоқда.

Ўтган давр  мобайнида Сурхондарёда ҳам кўплаб янги ишлаб чиқариш тармоқларига асос солиниб, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашга эришилмоқда.

Термиз шаҳрида  фаолият кўрсатиб келаётган «КОМФОРТ МЕБЕЛЬ СEРВИС»  масъулияти чекланган  жамияти иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

Корхонада банкдан олинган  500 минг доллар  кредит эвазига Германия, Италия ҳамда Хитой технологияси  асосида  турли  хилдаги  мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхона томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар  5 млрд  сўмлик  мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказилди.

Ҳозирда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички бозорда талаб жуда катта.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ходимлари мазкур корхонада бўлиб, тадбиркорларга баҳолаш мезонлари, барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эришишда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг аҳамияти хусусида атрофлича маълумотлар беришди.

Маълумот учун айтиш керакки, вилоятда ҳар бир тадбиркорлик субъектига корхонабай тизими асосида солиқ ходими бириктирилган бўлиб, улар корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилиш, ишбилармонларга барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эришишларига яқиндан кўмаклашмоқдалар.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси  Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan