27 октябрда Ўзбекистонда сайлов бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига бугун – 26 июлдан бошлаб старт берилди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.
Конституциянинг 128-моддасига ва Ўзбекистон Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.