Малайзия БРИКСга кириш учун ариза топширди

Малайзия БРИКС давлатлараро ассоциациясига аъзо бўлиш учун ариза топширди, деб хабар берди Бернама ахборот агентлиги 28 июль, якшанба куни.

“Малайзия БРИКСга раислик қилаётган Россияга ташкилотга аъзо бўлиш ёки унда стратегик шерик сифатида қатнашиш бўйича расмий сўров юборди”, — дея мамлакат бош вазири Анвар Иброҳимнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 27 июль куни Куала Лампурга ташриф билан келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувида Малайзиянинг гуруҳга қўшилиши масаласи асосий мавзу бўлган. Малайзия ҳукумати БРИКСга қўшилиш ниятини июнь ойи ўрталарида эълон қилди, дея қўшимча қилади Бернама.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan