Флоридада содир бўлган довулдан сўнг 13 киши бактерия сабаб вафот этди
Vibrio vulnificus бактериясини юқтирган ҳар бешинчи одам вафот этади.
“Ҳелен” ва “Милтон” довуллари таъсирига учраган АҚШнинг Флорида штатида Vibrio vulnificus бактерияси юқиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, штатда жами 76 та касаллик ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан 30 тага кўпдир.
New York Post газетасининг Флорида соғлиқни сақлаш департаментига таяниб ёзишича, бўронлардан кейин қолган сел сувлари турли бактериялар, жумладан, Vibrio vulnificus учун қулай яшаш жойига айланган.
Одам очиқ яраларга денгиз сувини олиш ёки хом денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали юқиши мумкин. Аломатлар орасида иситма, титроқ, паст қон босими ва терининг шикастланиши мавжуд.
CNN маълумотларига кўра, 26 сентябр куни Флорида штатида “Хелен” тўфони содир бўлганидан кейин Vibrio vulnificus инфекцияси билан касалланганлар сони 6 тадан 76 тага кўпайган.Сентябрь бошида бирорта ҳам касаллик қайд этилмаган Пинеллас округида 13 киши касалланган.
Америка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда ўртача 150 дан 250 гача Vibrio vulnificus инфекцияси мавжуд. Юқтирилган ҳар бешинчи одам вафот этади.