Сурхондарё вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бекович Бобожонов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бахтиёр Бобожонов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

2019 йилнинг 19 сентябридан Сурхондарё вилояти прокурори сифатида фаолият юритган адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Абдуллаевич Турдиев  лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Маъруфхон Хўжаев “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди. Шу ойда адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Сентябрда эса адлия катта маслаҳатчиси Исроил Адҳамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 24 октябрда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Муродулла Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan