Мирзо Улуғбек – буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида ўзбек халқининг буюк қомусий олими, Темурийлар давлатининг машҳур ҳукмдори Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда буюк бобокалонимизнинг давлат арбоби сифатидаги фаолияти, улкан бунёдкорлик ишлари, бой илмий-маърифий мероси ҳамда жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси тўғрисида сўз юритилди.

  • Мирзо Улуғбек ўз авлодларига астрономия, математика, география, тарих, тиббиёт, адабиёт, давлат бошқаруви асосларига оид асарлар қолдирган буюк энциклопедик олим ҳисобланади, – дейди Термиз давлат университети катта ўқитувчиси, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Қаҳрамон Тошалиев.
  • Буюк аллома Самарқанд шаҳридаги ўзи бунёд эттирган расадхонада амалга оширган кенг қамровли илмий тадқиқотлари ва кашфиётлари билан жаҳон астрономия фанининг ривожида туб бурилиш ясади.
  • Улуғ ватандошимизнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари ҳозирги пайтда ҳам юлдузлар илми соҳасида дунёдаги энг буюк асарлардан бири сифатида эътироф этилади. Унинг бой илмий-маърифий мероси ҳамда инсонпарварлик ғояларини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan