Фаолиятини тугатаётган юридик шахснинг ортиқча тўланган солиқ суммалари қандай тартибда қайтарилади?

Солиқ кодексининг 91-моддасига мувофиқ тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси шу юридик шахсга Кодексда белгиланган тартибда у ариза берган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқарилган солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan