Солиқ органлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда
Солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида, умумий овқатланиш соҳасида онлайн – НКТдан фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя қилиниши бўйича сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда.
Хусусан Сурхондарё вилояти солиқ хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг октябр ойида ўтказилган 65 та назорат тадбирлари давомида қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 801,3 млн сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилган.
Умумий овқатланиш соҳасида :
33 та ҳолатда харидорга онлайн-НКТдан 3 млн 609 минг сўмга чек берилмаганлиги ҳамда 14,2 млн сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмаганлиги;
14 та ҳолатда 14 нафар норасмий ишчилар фаолият юритаётганлиги;
5 та ҳолатда маркировка қоидаларига зид тарзда 153 минг сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги;
1 та ҳолатда бошқа шахсларга тегишли онлайн-НКТдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Шунингдек алкоголь, тамаки ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида ўтказилган назорат тадбирларида жами 32 та ҳолатда онлайн-НКТдан 972 минг сўмга чек берилмаганлиги ҳамда 6,9 млн сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмаганлиги аниқланган.