Солиқ ходимлари иштирокида психологик тренинг ўтказилди

Давлат солиқ хизмати органларида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти солиқ хизмати ходимлари учун “Коррупциявий ҳуқуқбузарликларга мойиллик: сабаб бўлувчи омиллар ва бартараф этиш йўллари” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.

Термиз давлат университети катта ўқитувчиси, психология фанлари номзоди, доцент Хадича Шарафутдинова ҳар қандай ҳуқуқбузарлик маънавий ва аҳлоқий қадриятларга бефарқлик натижасида келиб чиқишини таъкидлаб, энг аввало мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

Коррупцион хулқ-атворнинг ўзига хос белгилари, коррупционер шахсларнинг типлари тўғрисида атрофлича маълумот берилиб, коррупцияга қарши кураршишнинг ижтимоий-психологик йўналишлари тушунтирилди.

Таъкидланганидек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan