СУРХОНДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
ДАВОМ ЭТМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Сурхондарёда 30 минг 803 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти барқарорлик рейтинги мезонлари асосида баҳоланиб борилмоқда.

Бу корхоналарга корхонабай тизими асосида вилоят солиқ бошқармасидан 48 нафар солиқ инспектори бириктирилган бўлиб, улар ўзларига бириктирилган тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини тўғри ва ўз вақтида бажариш, мавжуд муаммоларига ечим топиш, шунингдек, барқарорлик рейтингидаги даражасини оширишда кўмаклашиб келмоқда.


Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “BEK TERMIZ SERVICE DELIVERY” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан биргаликда баллар чегирилишига сабаб бўлаётган омиллар кўриб чиқилиб, электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш, текширувдан олдинги таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этиш кераклиги тушунтирилди.


“ANGOR ISTIQBOL QFR” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан бевосита мулоқотда ҳам юқори балл олиш имконини берувчи мезонлар, шунингдек, жойлашган жой ўзгариши, тадбиркорлик субъекти раҳбарининг қўнимсизлиги, тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан тузатишлар киритилиши каби ҳолатлар баллар камайишига сабаб бўлиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan