Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун солиқ имтиёзлари

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;

5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;

15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади (https://lex.uz/ru/docs/-4674902#-4689116).

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

Солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестисия киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan