Вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида солиқ ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги профилактик тадбирлар Шеробод, Бойсун ва Музработ тумани солиқ инспекцияларида бўлиб ўтди.

Унда шахсий таркибга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мазкур иллатга қарши курашиш принциплари тўғрисида маълумотлар берилди.

Яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиш, касб этикаси ва умумбелгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳамда давлат хизматчиси деган шарафли номга муносиб бўлиш кераклиги таъкидланди.

Солиқ тўловчилар билан бевосита мулоқотда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида иш юритиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва ҳамкасбларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳам бефарқ бўлмаслик кераклиги тушунтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan