Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди.
Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг йиллик ҳисоботларида 2005 йилдан буён «алоҳида хавотирга молик давлат» сифатида қайд этиб келинган.
USCIRF 14 та мамлакатни «Алоҳида хавотирга молик давлатлар» деб ҳисоблайди. Хусусан: Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва Эрон диний эркинликлар айниқса чекланган мамлакатлар, деб малакаланган.