Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ифторлик пайтидаги дуонинг қабул бўлиши ҳам Рамазоннинг фазилатидандир
Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси», деганлар.
Саҳарликнинг фазилати
Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», деганлар».
Имом Табароний Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик тўла баракадир. Бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам, уни тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва У Зотнинг фаришталари саҳархўрларга салавот айтади», деганлар.
Имом Абу Довуд Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз билан аҳли китоблар рўзаси ўртасидаги фарқ – саҳарлик ейишдир», дедилар».
Манба: islom. uz