Рустам Мажидов (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2019 йилнинг июнь-июль ойларида ўзига илгаридан таниш бўлмаган фуқаро П.Қўзимуродованинг яшаш уйига бориб, 45 бош эчки ва улоқларни 13.000.000 сўмга сотиб олиб, пулларини бир ҳафта муддат ичида беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, ушбу келишилган пуллардан 8.000.000 сўм пулларини қайтариб, қолган 4.500.000 сўм пулларини келишилган муддатда бермасдан фирибгарлик жиноятини қасддан содир этган. Натижада марҳума П.Қўзимуродовага 4.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Судланувчи Рустам Мажидов юқорида содир этган фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан қолганлигидан фойдаланиб, жиноий ҳаракатларини такроран содир этиб, 2019 йил 02 декабрь куни ўзига илгаридан таниш бўлмаган фуқаро Ё.Бойқуловнинг яшаш уйига бориб, унга баҳоси 4.200.000 сўмлик бир бош сигирини сўйиб, пулини беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган. Ушбу келишилган пуллардан 1.900.000 сўм пулларини қайтариб, қолган 2.300.000 сўм пулларни келишилган муддатда бермасдан, фирибгарлик жиноятини қасддан такроран содир этган. Натижада фуқаровий даъвогар Ё.Бойқуловга 2.300.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Бундан ташқари, судланувчи Рустам Мажидов жиноий ҳаракатларини такроран содир этиб, 2019 йил 20 январь куни ўзига илгаридан таниш бўлмаган фуқаро Б.Мажидовнинг яшаш уйига бориб унинг ишончига кириб, баҳоси 3.600.000 сўмлик бир бош сигирнинг пулларини бир ой муддат ичида беришини ваъда қилган. Келишилган муддатда ушбу пулларни бермасдан фирибгарлик жиноятини қасддан такроран содир этган. Натижада фуқаровий даъвогар Б.Мажидовга 3.600.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Суд мажлисида судланувчи, фуқаровий даъвогарлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчининг айби исботланди.
Судланувчи Рустам Мажидовнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган)га жазо тури ва муддатини тайинлашда иш ҳолатларидан келиб чиқиб ҳамда оилавий шароитини, турмуш ўртоғи оғир касал эканлиги, кам таъминланган оилалар рўйхатида туриши, пушаймонлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олган холда, судланувчига нисбатан иш ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари буйича Бойсун туман судининг девонхона мудири Ш.Қодиров,
Ўзбекистон журналистикаси ва оммавий комуникациялар университети, 1-курс талабаси Н.Абдираупова.