«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 1 июнь куни мунтазам равишда ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилишини маълум қилган эди.
Ушбу хайрли ишларнинг 1-босқичига старт берилди.
«Замин» фонди ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун кохлеар имплантация (жарроҳлик йўли билан электрон протез ўрнатиш) дастурини бошлади. Фонд ҳар йили 30 нафар боланинг жарроҳлик амалиётини ўтказиб бермоқчи.
Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида ташхис жараёни бошланиб, дастлабки 10 нафар ўқувчи аудиолог, психоневролог, сурдопедагог, отоларинголог, психиатр ва бошқа мутахассислар томонидан саралаб олинмоқда.
⠀
Саралаб олинган болалар махсус тайёргарлик, жарроҳлик амалиёти ва реабилитация босқичларидан ўтадилар. Шундан сўнг хориждан малакали шифокорлар чақирилиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган экан.