Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида 1995 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кўчиб келиб, доимий рўйхатдан ўтиб, яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиши таъкидланган эди. Бугун ана шундай шахсларнинг 15 нафарига фуқаролик паспорти берилиши улар учун чинакам байрамона туҳфа бўлди.
Айтиш керакки, 2020 йил 13 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 45-моддалари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан жорий йилнинг 1 сентябрь куни ҳолатига кўра вилоят ИИБ М ва ФРБ томонидан 2074 нафар фуқаролиги йўқ шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича йиғма жилдлари якуний қарорга келишлик учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ М ва ФРБга юборилган бўлса, шундан 472 нафарига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинганлигини кўришимиз мумкин.
Уларнинг 15 нафари эса Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган дастлабки шахслардир.
– 1993 йилда Тожикистон Республикасидан Термиз шаҳрига кўчиб келганмиз, – дейди Термиз шаҳри ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алимқул Бобомуродов. – Олий маълумотлиман, миллатим ўзбек. Кўп йиллардан бери сув хўжалигида, ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилиб келяпман. Аммо, юрагимда бир армоним бор эди. У ҳам бўлса, шу давлатнинг фуқароси сифатида тан олиниш. Бугун мустақиллик байрамида менинг орзуим амалга ошди. Бугун қўлимга фуқаролик паспортини тутқазишганда кўнглимдан илиқ туйғулар ўтди. Қувондим. Энди фарзандларим ҳам фуқаросизликнинг азиятини чекишдек муаммодан қутулишди. Бунинг бош сабабчиси давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.