Шеробод тумани “Ойинли” маҳалласида Давлат хизматлари
Беш ярим минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шеробод тумани “Ойинли” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди. Шу кунгача одамлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига боришар эди. Ҳудуд аҳолисининг энди ҳам вақти, ҳам нақди тежаладиган бўлди. Давлат хизматларини сифатли кўрсатиш учун филиал биноси зарурий мебель, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланди.
Туман марказидан 20 чақирим олисда жойлашган “Ойинли” маҳалласида ташкил этилган туман Давлат хизматлари маркази филиали эндиликда “Хўжақия-2”, “Бойқишлоқ”, “Боғиобод” каби 4 та маҳалла ҳудудида яшовчи 30 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.