Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Шеробод дон маҳсулотларини қабул қилиш шаҳобчаси мудири Б.М. ва таҳлилчиси Ғ.Т.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Музработ дон қабул қилиш шаҳобчасидан чиқим қилинган 129,3 млн. сўмлик 27720 кг. уруғлик буғдой маҳсулотларини Шеробод дон маҳсулотларини қабул қилиш шаҳобчасига кирим қилмасдан харидорга 83,0 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.