Вилоят ва туман ҳокимлигининг матбуот котиблари иштирокидаги ўқув-семинарда ўз маърузаси билан иштирок этган Давлат бошқаруви академияси кафедраси мудири Хушвақт Хайитов давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Шу ўринда айтиш жоизки, вилоят ва туман ҳокимлиги матбуот котиблари ваколат ва мажбуриятларига масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишмоқда.