Мамлакатимизда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлаш, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишда судлар ҳамда ички ишлар органларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари буйича судларга куриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқишда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан қўшма кўрсатма имзоланди.
Куни-кеча имзоланган қўшма кўрсатма ижроси юзасидан Бойсун туман ички ишлар бўлимида жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг девонхона мудири томонидан қўшма кўрсатманинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Йиғилишда амалиётда шу тоифадаги ишларни судларда юборишда назарда тутилган кузатув хатларида мавжуд бўлиши лозим бўлган ҳужжатлар, унинг мақсади ҳақида фикр юритилди. Йиғилишда қўшимча саволларга тегишли тартибда жавоб қайтарилди.
Шерали Қодиров,
жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг девонхона мудири