Соғлом авлод жамият пойдевори, агар фарзандларимиз бекаму-кўст, ҳеч нарсага муҳтож бўлмасдан вояга етишса, жамият корига ярашади. Шу сабабли амалдаги қонунчиликда болаларга ғамхўрлик қилиш ота-оналар зиммасидаги асосий вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Хусусан, асосий Қомусимизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялаш учун мажбурлиги белгилаб қўйилган. Болалар соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар маъсул ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур бўлиб, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота-онадан алимент суднинг ҳал қилув қарори ва суд буйруғи чиқариш орқали ундирилади. Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақида судга боланинг ота ёки онаси, васийлик ва ҳомийлик органлари, васий ёки ҳомий шахс, болалар тарбия муассасасалари маъмурияти ҳамда прокурор мурожаат қилиши мумкин. Бундай мурожаатлар суд буйруғи бериш тўғрисида ариза кўринишида ёки даъво ишларини юритиш тартибида берилади. Ҳатто ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ҳам ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди, агарда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишида болага алимент ундириш масаласи ҳал қилинмаган бўлса, алимент ундириш юзасидан ваколатли шахс даъво ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Амалдаги қонунчилик бўйича алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза ёки даъво ариза болаларнинг қонун билан қўриқланган манфаатлари устунлигини ҳисобга олиб, жавобгар яшайдиган жой бўйича ҳам ёки аризачи ёки даъвогар яшаб турган жой бўйича ҳам тақдим этилиши мумкинлиги шу билан бирга алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилганлик учун давлат божидан озод қилиш масаласи ҳам белгилаб қўйилган.
Сурхондарё вилоят суди судьяси Дж.Бабатов
1 comment
Ассалосу алайкум. Мен 1 нафар фарзандимга алимент униролмаяпман ёрдам беринг фарзандим 12 ёш булди аммо алиментга берганман буйрукни атказ килшган.