Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил 21 апрель куни Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 51 та нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 22 таси жиноят ишлари бўйича, 19 таси фуқаролик ишлар бўйича, 10 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 35 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 16 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 51 та мурожаатлардан 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 18 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
18 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
- жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди томонидан 1 та, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан 3 та жами 4 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;
- жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди томонидан 2 нафар шахснинг илтимосномасига асосан судланганлик ҳолати олиб ташланди.
- жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан 10 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар суд мажлисида кўрилиб, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.