XXXII ёзги Олимпиа ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Санжар Турсунов “Кобальт” автомашинаси билан рағбатлантирилди
Сурхондарёлик боксчи Санжар Турсунов икки марта Ўзбекистон кубоги, уч марта ёшлар ўртасида Осиё чемпиони камарини қўлга киритган. Бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. Моҳир спортчи ҳозирга қадар 40 га яқин жанг ўтказиб, аксариятида ғалабага эришган.
Термиз шаҳри жамоатчилиги вакиллари, спортчилар ҳамда ёшлар иштирокидаги тадбирда Санжар Турсуновга вилоят ҳокими совғаси — “Кобальт” автомашинаси тантали тарзда топширилди.
— Споттчи учун рағбат ва эътибор жуда ҳам аҳамиятга эга, — дейди Санжар Турсунов. — Бу бизнинг янги марраларни забт этишимиз, жаҳон аренасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришимизга ундайди. Айни пайтда ёзги Олимпиа ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Халқимиз, мухлисларимиз ишончи оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.
Жорий йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида Сурхондарё вилоятидан ўндан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.