Бугун, 2 май куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи сессиясида Сардоба аҳлига кўмаклашиш хайрия жамғармасига вилоят бюджетининг 2020 йил биринчи чоракдаги даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан 5 миллард сўм пул кўчириш таклифи ўртага ташланди ва бу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
- Оғир кунда елкадош бўлиш халқимизнинг ноёб қадриятларидан бири. Бу кўмакни аллақачон бошлаб юборган, ижтимоий тармоқлар орқали ва бошқа шаклларда жабрланганларга маънавий мадад бериб турган вилоятимиз зиёлилари ва аҳолисига миннатдорчилик билдираман, – деди сессия ишида қатнашган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.