Бойсун туманида умумий қиймати 19 миллион АҚШ долларига тенг бўлган цемент ишлаб чиқариш заводининг биринчи босқичи ишга тушиш арафасида.
Аввал хабар берганимиздек Бойсун туманида рўйхатдан ўтган “PRB Investment co” МЧЖ томонидан Сайроб массиви Тиллокамар участкасида режалаштирилган цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Қодировнинг маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 19 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, биринчи босқичда 8 млн АҚШ долларга тенг маблағ ўзлаштирилади.
Айни кунларда цемент ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш учун қурилиш майдонида иш қизғин давом этмоқда.
Ишлаб чиқарилган цемент маҳсулотини 100 фоиз Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилиш бўйича ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.
Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати