Ўзбекистонга туркиялик сайёҳлар ташрифи 5,8 фоизга ошган

Статистика агентлиги берган маълумотлар шу йилнинг январь-апрель ойларида 31,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда мамлакатимизга ташриф буюрганини кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда бу кўрсаткич 5,8 фоизга ошганини кўриш мумкин.

Сайёҳларнинг 13 444 нафари қариндошларини йўқлаш, 12 661 нафари саёҳат, 4 833 нафари хизмат юзасидан, 410 нафари тижорат, 42 нафари ўқиш ва 17 нафари даволаниш мақсадида Ўзбекистонда бўлган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan