Касбга садоқат, бурч ва масъулият – муваффақият гарови!

Солиқ хизмати органларида коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида «Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» шиори остида солиқ ходимларининг яқин қариндошлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов давлат хизматчиси, хусусан солиқ ходими бўлиш нақадар шарафли ва масъулиятли касб эканлигини таъкидлаб, иқтисодиётимиз ривожи, мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қилаётган солиқ ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган оила-аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мавжуд коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, фарзандлари ва яқинларини бу хавфли иллат тузоғига тушишдан асраш учун жамоада ҳам оилада ҳам коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришнинг муҳим аҳамияти тушунтирилди.

Шунингдек, вилоят солиқ хизмати органларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ солиқ ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва яқин қариндошларига вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари топширилиб,  соҳа ривожидаги фидойи меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

–  Ўғлим солиқ тизимида меҳнат қилаётганидан доимо фахрланиб юрсамда, лекин бу касбнинг масъулиятини тўлиқ ҳис қилмаган эканман”, – дейди Бандихон тумани солиқ инспекцияси ходими Зафар Ўроқовнинг онаси Ойимхол Ўроқова. – Тўғри ҳамма касбнинг ўзига яраша қийинчилиги, машаққати бўлади, аммо солиқ ходимининг масъулияти, юрт ривожи йўлидаги заҳматли меҳнати нақадар муҳимлигини бугунги учрашувда англадим.

Шу билан бирга шундай шарафли ва масъулиятли касбидан қадр топиб, меҳнати олқишланганлигидан, фарзандимиз ортидан биз ота-оналар раҳмат эшитганимиздан жуда ҳам қувондим.

Дарҳақиқат юрт корига камарбаста фарзандларни вояга етказиш ва уларнинг ортидан яхши гаплар эшитишданда юксакроқ бахт бўлмаса керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan