АҚШлик аёл 3 долларга сотиб олган вазани 100 минг долларига сотди
АҚШда аёл 3 долларга ваза сотиб олиб, уни 100 минг долларга сотди, деб ёзади New York Times нашри. Маълум бўлишича, бу вақт давомида америкалик аёл таниқли италиялик ҳайкалтарошининг асарига эга бўлган.
Жессика Винсент айтганидек, у вазани биринчи марта савдо дўконида кўрган. Аёл идишнинг пастки қисмидаги “М” ҳарфи кўринишидаги ўйма билан қизиқди. Америкалик бу ўзининг шиша буюмлари билан машҳур бўлган Венеция яқинидаги Мурано оролини англатади, деб ўйлади.
Вазада ҳеч қандай нарх кўрсатилмаган. Винсент ўзига бунинг учун 9 доллардан кўп тўламаслигини айтди, лекин кассир вазани 4 долларга сотди. Уйга қайтгач, Жессика бу ҳақда иложи борича кўпроқ маълумот олиш учун вазани ўрганишни бошлади.
Маълум бўлишича, у сотиб олган ваза 1940 йилларда италиялик ҳайкалтарош Карло Скарпа томонидан ясалган бўлиб, кейинчалик бу кимошди уйи мутахассислари томонидан тасдиқланган. Натижада ваза 100 минг долларга хусусий коллекциячига сотилган.