Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Asrnews.uz га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Вожеа жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 11:45 лар чамасида Чимбой тумани, “Кеңес” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.Бердаховлар оиласида содир бўлди. 6 нафар оила аъзосининг ҳушсиз ётганлиги қўшнилари томонидан аниқланади.
Улар зудлик билан шифокорларни чақиришади. Текширилганида ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Бердахов, 1961 йилда туғилган З.Мамутова, 1986 йилда туғилган С.Бердахова, 2008 йил туғилган А.Артикбаева ва 2011 йилда туғилган М.Артикбаевлар вафот этгани маълум бўлган.
Шунингдек, 1995 йилда туғилган Т.Оскинбаев, 2000 йилда туғилган А.Бекмуратовалар оғир аҳволдалиги аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу ҳолатда ис газидан заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлиб, хонадоннинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб тургани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Чимбой тумани прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Элатиб ўтамиз, Фарғона ва Наманганда ҳам икки оиланинг тўрт нафардан аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Марказий банк то

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan