2024 йилда 50 дан ортиқ мамлакатда сайловлар бўлиб ўтади

2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Энг катта сайловлар Ҳиндистонда – аҳолиси 1,4 млрд бўлган мамлакатда сайловчилар сони 945 миллион кишини ташкил этади.
EИнинг 27 та давлатида ҳам президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади ва уларда 447 миллион аҳоли иштирок этади.

BRICS аъзолари Россия, Жанубий Африка ва Эронда ўтказиладиган сайловларда 293 миллион киши иштирок этади.
АҚШ, Жанубий Корея, Мексика ва Индонезияда ҳам сайловлар бўлиб ўтади.
“Энг кичик” сайловлар эса Тувалуда бўлади – у ерда 11 мингга яқин одам яшайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan