Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги вазият жиддий тус олмоқда (видео)

Жанубий Корея қўшинлари Сариқ денгиздаги оролларда ўтказилган машғулотлар давомида 400 га яқин снаряд отди. Бу Пхеньян демаркация чизиғидан шимолдаги ҳудудларни ўққа тутишда қўллаган миқдордан икки баробар кўп.

Жанубий Корея томони Сеул ҳақиқий денгиз чегараси деб ҳисоблаган шимолий демаркация чизиғидан жанубдаги сувларда шартли нишонларга зарба берди. Корея Республикаси Қуролли кучлари 2017 йил августидан буён илк бор шимоли-ғарбий оролларда К9 ўзиюрар қуролларини қўллаган. 2018 йилнинг 19 сентябрь куни артиллериядан ўқ отиш тақиқланган нишонларда денгиз буфер зоналарини белгилаш тўғрисида Кореялараро келишув тузилганди. Сеул ноябрь ойида айғоқчи сунъий йўлдош учирилишига жавобан қисман унга риоя қилишни тўхтатгач, Пхеньян келишувдан 2023 йилда воз кечган.

Ёнпхёндо оролида эвакуация буйруғи Жанубий Корея ҳарбийлари у ерда машғулотларни бошлашдан олдин берилган. Аҳолидан “отишма амалиёти давомида” бошпаналарга бориш сўралган.
Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг таъкидлашича, жума куни Шимолий Корея қирғоқ артиллерияси маҳаллий вақт билан тахминан соат 09:00 дан 11:00 гача Ёнпхёндо ва Пэннёндо ороллари томон 200 дан ортиқ снаряд отган. Жанубий кореялик тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар йўқ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan