Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида

Бугун Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Олий мажлис сенатори, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Сирожиддин Саййид билан “Адабиёт ҳафталиги” доирасида “Маърифат улашиб” шиори остида адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Шоир Сирожиддин Саййид ДТПИ ректори Ғ.Х.Рахимов бошчилигида институтимизда яратилган имкониятлар, хусусан, РИМ маркази, этнографик музейи, талабалар турар жойларида бўлиб, ўзининг илиқ таассуротларини жамоага изҳор этди. Шунингдек, институтимиз ҳуддудига ижодий жамоа билан ҳамкорликда арча кўчатлари экилди.

Шоир талабалар билан самимий суҳбат чоғида болалик йиллари, адабий муҳит, машҳур шоирлар ижодидаги муҳим мавзулар, шеърларнинг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan