Безориларга суд ҳукми ўқилди

Безорилик – жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимас¬ликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғ¬лиқ ҳолда содир этилади.
Судланувчи М.Самиева ва С.Хамдамовларга (исм фамилиялари ўзгартирилган) 2023 йил 21 октябрь куни соат 19-30да жамоат жойи ҳисобланган, Шўрчи тумани “Кўклам” маҳалласида жойлашган “Турон” номли умумий овқатланиш жойининг олд соҳасида, ҳеч бир сабабсиз бир-бирлари билан жанжаллашиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, атрофда одамларнинг тинчлигини бузаётганлигини англаган ҳолда, С.Хамдамов М.Самиевани танасига қўллари билан уриб дўппослаб, М.Самиева эса кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қурол сифатида намойиш қилиб, уларни С.Хамдамовга қарата отган ҳолда қўллаб, шунингдек, қўллари билан уриб, дўппослаб безорилик жиноятини қасддан содир этишган.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни кўриб тамомланган жиноят иши бўйича, М.Самиева ва С.Хамдамовларга суд ҳукми ўқилди.
Дарҳақиқат, маҳкумлар М.Самиева ва С.Хамдамовларга нисбатан тайинланган жазо нафақат уларни ахлоқан тузатиш, уларнинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш балки бошқа шахслар томонидан янги жиноят содир этишининг олдини олса не ажаб.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси Ш.А.Қодиров

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan